Компания ҳақида:


Корхона фаолияти ҳақида Бўлимлар Бошқарув
Ташкилий тузилма Ривожланиш стратегияси Молиявий кўрсаткичлар

Корхона фаолияти ҳақида маълумот

Корхона Бухоро вилояти ҳудудида илк нефт ва газ конларини ишга тушириш асносида (1959 йил) ўз фаолиятини бошлаган. Корхонанинг ташкил этилилишидан асосий мақсад - нефт ва газни қазиб олиш, уларни нақлиётга тайёрлаш, ҳамда ташиш (узатиш) технологияларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот ишларини амалга оширишдан иборат бўлган. 1964 йилдан корхона "Марказий илмий - тадқиқот лабораторияси" номи билан "Бухоронефтгаз" ишлаб чиқариш бирлашмасининг таркибига киритилди.

1995 йилда корхонанинг мулкчилик шакли ўзгартирилиб, "Нефтгазтадқиқот" очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди.

"Нефтгазтадқиқот" АЖ "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг нефт ва газ қазиб чиқарувчи корхоналари конларида фаолият юритади.

"Нефтгазтадқиқот" акциядорлик жамияти:

  • нефт ва газ қудуқларида комплекс тадқиқотлар, газ конденсати, газогидродинамик, гидрогеологик, гидрокимёвий тадқиқотлар, қудуқ тубида ўлчов ишларини амалга ошириш;
  • нефт, газ, газ конденсати ҳамда қатлам сувларининг кимёвий таҳлиллари;
  • нефт ва газни нақлиётга тайёрлаш қурилмалари ишларини таҳлил қилиш;
  • товар кўринишидаги нефт ва газ сифатини назорат қилиш;
  • нефт ва газ саноати қурилмалари ва қувурларининг коррозиядан муҳофазаси ҳолатларини назорат қилиш;
  • атроф-муҳит, тупроқ ва сув ҳавзаларининг саноат чиқиндилари билан ифлосланишини назорат қилиш ҳамда шу соҳада меъёрлар ишлаб чиқиш;
  • моддий-техника ва ёқилғи-энергетика ресурсларининг сарфи меъёрларини ишлаб чиқиш
каби ишларни амалга ошириш учун етарли бўлган ташкилий тажрибага, техникавий жиҳозларга ҳамда малакали мутахассисларга эга.

"Нефтгазтадқиқот" АЖ таркибида Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификация тизимида аккредитация қилинган нефт ва газни қайта ишлаш маҳсулотларини синов лабораторияси,ҳамда Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан аттестация қилинган экоаналитик лаборатория фаолият юритади.

"Нефтгазтадқиқот" АЖда ISO 9001, ISO 14001 и OHSAS 18001 халқаро стандартлари талабларига асосланган Жамланган менеджмент тизими жорий этилган.



Фойдали хаволалар:
openinfo.uz
fondbozori.uz
Copyright © "Нефтгазтадқиқот" АЖ, 2017
Сайт материалларидан фойдаланилганда сайтга ҳавола қилиш мажбурийдир